Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали ҳамкорлигида 12 декабрь куни Самарқанд давлат чет тиллари институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ташкил этилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ана шундай номланди.
Унда Марказ илмий ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Марказнинг ташкил этилиши, вазифа ва мақсадлари ҳақида гапириб, буюк аллома ва мутафаккирларимиз илмий меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, улуғ аждодларимиз асарларида илгари сурилган эзгу ғоялар келажак авлод қалбида Она Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш, миллий қадрият ва урф одатларимизга ҳурмат ҳиссини мустаҳкамлаш, илмга интилишни кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.