Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ҳадис илми мактаби талабалари билан самимий мулоқот

Ҳадис илми мактаби талабалари билан самимий мулоқот

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов 12 декабрь куни Ҳадис илми мактабидаги ўқув жараёни билан танишиш мақсадида педагог-ўқитувчи ва талабалар билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 январь куни Ҳадис илми мактабига ташрифи асносида ушбу даргоҳ фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш масалаларига эътибор қаратилди.

Муфтий мактаб талабаларига илм олиш одоби ва фазилати тўғрисида сўзлаб, бўш вақтдан тўғри ва унумли фойдаланиш, мактаб Ахборот-ресурс марказидаги диний-маърифий ва бадиий адабиётлар мутолаасини доимий машғулотга айлантириш, билимни ва кўникмаларни мустаҳкамлаш учун мунтазам изланиш бўйича тавсиялар берди.

Учрашувда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Ҳадис илми мактаби ўқитувчи ва талабаларга Қуръони карим нусхалари туҳфа этилди.

Ж.Акрамов
Ҳадис илми мактаби
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …