1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Мазкур қонунда белгиланганидек, мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади. Унга чуқур эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчидир.
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямизда мусаффо осмонимиз, бахтли ва фаровон ҳаётимиз, халқимизнинг асрий орзулари, келажакка ёруғ умиди ва мустаҳкам ишончи теран ифодаланган.
Мана бир неча йилдирки, ушбу сана муносабати билан юртимизнинг барча давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасаларида маънавий-маърифий учрашувлар ташкил этилиб, байрам сифатида кенг нишонланади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам ушбу сана муносабати билан «Бардавом янграсин миллат қўшиғи» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун барчамизга муборак бўлсин!
Матбуот хизмати