Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сон қарорига асосан Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида низом тасдиқланди.
Мазкур Низомда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ–4436-сон қарорида белгиланган вазифалар акс эттирилди.
Низомга асосан Қўмитанинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, раҳбарларнинг функционал вазифалари ва масъулияти белгиланди.
Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан ҳозирда амалда бўлган 15 йил муқаддам 2004 йил 23 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 196-сон қарори ўз кучини йўқотди.
Мазкур Низомнинг тўлиқ шакли билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Манба: religions.uz