Home / ЯНГИЛИКЛАР / Отинойилар учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Отинойилар учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Бугун Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойиларнинг касбий маҳоратини янада ошириш мақсадида малака ошириш ўқувларининг 1-гуруҳи машғулотлари бошланди. Машғулотлар Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида иккита ҳудудий гуруҳга бўлинган ҳолда олиб борилади. 2-гуруҳнинг ўқув машғулотлари 2020 йил январ ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўқув жараёнларида отинойиларнинг Диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолияти, аёлларга хос фиқҳий масалалар, ақида, миллий ва диний қадриятларнинг уйғунлиги, хотин-қизлар ўртасида юзага келаётган ижтимоий ва психологик муаммоларга ечим излаш, махсус фанлар негизида ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик, фиқҳ ҳамда экстремистик оқимлар фаолияти ва тарғиботига қарши курашишда мутафаккирлар илмий мероси ҳамда замонавий услублар бўйича сўнги ютуқлар ҳақида билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш назарда тутилган.

Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган отинойилар учун ташкил этилган малака ошириш ўқувларига профессор-ўқитувчи ва соҳа мутахассислари жалб этилган. Машғулотлар икки ҳафта давом этади.

 

Манба: sammuslim.uz

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …