Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халкаро илмий-тадқикот марказида «Асрлар қаъридан таралган ёғду» мавзуида исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, муқаддас заминимизда диний маърифат азалдан маънавий-ахлоқий тарбиянинг муҳим қисми бўлиб келган. Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Хожа Аҳрор Валий сингари улуғ алломаларимиз муқаддас ислом дини ривожига беқиёс ҳисса кўшган.
Анжуманда сўнгги уч йил давомида мамлакатимизда халқимизнинг миллий-диний қадриятларини тиклаш, маърифий исломни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг динимиз софлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини кенг ўрганиш ва тарғиб этиш юзасидан кўплаб ташаббуслар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Check Also
“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz






