14 август куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокимият биносида “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Семинарда Самарқанд вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, Имом Бухорий халқаро маркази Диний маърифий тадбирлар булими ходими Б.Каримов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Э.Мамадиёров, туманда фаолият олиб бораётган МФЙ раислари, Имом хатиблар, маҳалла имомлари ва отинойилардан иборат 300 дан ортиқ киши иштирок этишди.
Давра суҳбатини Э.Мамадиёров очиб берди ва шундан сўнг, Самарқанд вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклади ва вилоятда юз бераётган оилавий муносабатларнинг бузилиши, ўз жонига қасд қилиш ҳақида танқидий фикрларни билдириб ўтди.
Давра суҳбати давомида экстремистик гуруҳларга қўшилиб қолган ёшлар ҳақидаги “Адашганлар” видеофильми намойиш этилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди, давра суҳбати йиғилганларда катта тааассурот қолдирди.