10 август куни Самарқанд вилояти Булунғур туманининг ҳокимият биносида давра суҳбати ўтказилди. Семинарда Самарқанд вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, Имом Бухорий халқаро маркази Диний маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Т. Эвадуллаев, Самарқанд вилоят Маҳалла фонди раиси, Булунғур туман ҳокими, Булунғур ва Жомбой туманларида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, МФЙ раислари, маҳалла имомлари ва отинойилардан иборат 300 дан ортиқ киши иштирок этишди.
Давра суҳбатида Самарқанд вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов сўзга чиқиб, оила ва никоҳнинг муқаддаслиги, ёш оилаларнинг ажрашиш ҳолатлари ва ўз жонига қасд қилишларнинг ортиши, бу ҳолатларни олдини олиш кераклиги ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази Диний маърифий тадбирлар булими бошлиғи Т. Эвадуллаев сўзга чиқиб, бугунги кундаги диний-маънавий муҳит, экстремизм ва терроризмнинг жамият тараққиётига таҳдиди ҳақида атрофлича гапириб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди, давра суҳбати йиғилганларда катта таассурот қолдирди.