Home / ЯНГИЛИКЛАР / Бугун 2019 йилнинг 6 июль куни Ҳадис илми мактабида 2019-2020 ўқув йили қабул имтиҳонлари олдидан консултация бўлиб ўтди.

Бугун 2019 йилнинг 6 июль куни Ҳадис илми мактабида 2019-2020 ўқув йили қабул имтиҳонлари олдидан консултация бўлиб ўтди.

Консултацияда мактаб ректори, қабул ҳайъати раиси О. Юсупов, педагог-ўқитувчилар ҳамда абитуриентлар иштирок этишди. Абитуриентларга “Ҳадис илми мактабига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовларини ўтказиш тартиб қоидалари, жумладан, “Араб тили”, “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” фани буйича ижодий имтиҳон билетлари ўрта махсус диний таълим муассасаларининг ўқув дастурлари асосида тайёрланганлиги, ижодий имтиҳон мамлакатимизнинг етакчи соҳа мутахассислари томонидан ўтказилиши, шунингдек, ижодий имтиҳон бўлиб ўтадиган аудитория, абитуриентга тайёргарлик кўриш учун ҳар бир фан бўйича бериладиган вақт регламенти, тест жараёнига ажратиладиган вақт, жавоблар варақасини тўғри тўлдириш, имтиҳонга абитуриент томонидан уяли телефон ва бошка алоқа воситаларини, луғат ва шпаргалкаларни олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян таъқиқлангани, имтиҳонни ўтказиш тартибини бузмаслик каби муҳим маълумотлар берилди. Абитуриентлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилининг 9 июль куни Ҳадис илми мактабига кириш учун “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” ҳамда “Араб тили” фанларидан ижодий имтиҳон, 10 июль куни эса “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест синовлари бўлиб ўтади. Имтиҳонлар соат 08:00 дан бошлаб ўтказилиши режалаштирилган.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …