Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان حكمت خواجه احمد يسوي (Девони ҳикмат)

ديوان حكمت خواجه احمد يسوي (Девони ҳикмат)

№ inv. MR 42/III

Муаллиф: Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.).

Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий ва «Яссавия» тариқати асосчиси бўлиб, Аҳмад Яссавий ўзининг «Девони ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 71а).

Асар боши (в. 71а) :

من ايتاين ايا دوستلار خوش تنكلانكيز

اون سکزمینک عالم فخری رسول اوجون

ملک الموت جان آلماقه کلميش وقتده

Асар сўнги (в. 110б) :

ايتاكيدسن معلم اشلاب ايلا اخلاص

دركاهيدين انداغ اسرنينك … بولماس

قل خواجه احمد كنه كار شوقى برلان يغلا زار

يرلقاكين بيروبار رحيم قيل بينواغه

Библиография : СВР II, № 809-819, Яссавий № 14.

Настаълиқ. 40 варақ. (в. 71а-110б); 111 варақда Ҳувайдо ғазаллари келтирилган; 15 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 180´100 mm.; варақ ўлчами: 250´150 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган. 110а-111б саҳифаларда Ҳувайдо шеърларидан парчалар келтирилган.

Саҳҳоф: Мулло Абд Ато 1293/1876 й.

Муқова: яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: муқовалари намдан чириган, нусха таякисидан ажралиб кетган, варақлари титилиб, қурт еган ва намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …