Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Қалам аҳлининг галдаги ташрифи

Қалам аҳлининг галдаги ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўзининг 9 йиллик фаолияти давомида нафақат илмий тадқиқотлар, балки жамоатчилик билан ҳамкорлик борасида ҳам мустаҳкам анъанани шакллантирди. Марказда ўтказилган навбатдаги медиа-тур бунинг яққол исботи бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси масъул ходими Келдиёр Тўлиев бошчилигидаги ижодий гуруҳ, жумладан, “Ренессанс”, “Mahalla” телеканаллари, “Paradigma.uz”, “Ҳақиқат.uz”, “Zamon.uz” каби оммавий ахборот воситаларининг тажрибали мухбирлари қатнашдилар.

Медиа-тур давомида меҳмонлар Марказнинг 9 йиллик фаолияти, шунингдек, музей ва замонавий кутубхона иши билан яқиндан танишди.

Мулоқот чоғида ОАВ вакиллари Марказ фаолиятидаги очиқлик ва шаффофликни алоҳида эътироф этиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар фақатгина илмий изланишлар учун эмас, балки “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида соғлом дунёқарашни шакллантириш ва маърифий иммунитетни оширишда ҳам муҳим восита бўлаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Марказ жамоаси оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликни давом эттиришга, илмий янгиликларни жамоатчиликка холис ва тезкор етказишда журналистлар билан елкама-елка ишлашга тайёр эканини билдирди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

АКАДЕМИК ДОИРАЛАР ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛДИ

Самарқандда “Имом Бухорийни қайта кашф этиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий конференсияга кўрилган тизимли тайёргарлик доирасида …