Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح دلائل الخيرات (Шарҳу далоил ал-хайрот)

شرح دلائل الخيرات (Шарҳу далоил ал-хайрот)

№ inv. MR 464/VI

Муаллиф. Муҳаммад Фозид ибн Муҳаммад Ориф Сафидуний Деҳлавий.

Дуо ва зикр. Абу Бакр ал-Жузулийнинг “Далоил ал-хайрот” асарга ёзилган шарҳ бўлиб, унда ҳамд-сано, саловот, дуолар келтирилган бўлиб, бу саловот ва дуолар Қуръон Карим ояти ва ҳадислардан олинган. Шунингдек, асарда Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари, Рамазон ойи, Қурбон ҳайити, жума намози, никоҳ хутбалари ва намоз ниятлари келтирилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 56б):

Асар боши (в. 56б) :

حمد و ثناى كوناكون سپاس و ستايش از حد افزون سزاوار حضرت منعميست كه بكرم و افضال از جملهٴ عالم بوقلمون مثال نوع انسان را بتشريف شريف و لقد كرمنا بنى آدم مشرف ساخته…

Асар сўнги (в. 152б) :

…بعد ازعين سركشى كه مستيزه منيذت وازراستى روكردا ننده است ولاشيطمنا…

Настаълиқ. 97 варақ. (в. 56б-152б) ; 53б, 54а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида шарҳлар бор; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´60 mm. ; варақ ўлчами : 245´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган, олд муқоваси ва таякиси жойидан кўчган, варақларнинг чети намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

قصيدة البردة (Қасида ал-бурда)

№ inv. MR 464/III Муаллиф. Абу Абдуллоҳ Шарофиддин Муҳаммад ибн Саид Мисрий Бусирий(ваф. 694/1294 й.). Тасаввуф. …