Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 462/ХI

Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).

Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 321б).

Асар боши (в. 321б) :

الحمد لله على نعمائه و الصلوة على رسوله محمد ختام انبيائه و بعد فهذه جملة من تصريف الافعال مضبوطة جارية كمجرى المدخل فى الكتب المبسوطة …

Асар сўнги (в. 345а) :

… ليحئنيان لأحئن لنحئن و قس الباقى على ما ذكرنا

Библиография : Ahlwardt VI, № 6876 ; GAL I, 283 ; SB I, 498 ; Стори III/1, p. 172 ; СВР I, № 412 ; Халидов 7850-7891 ; Нукус № 103-104 ;Туркестон, № 103-106.

Колофон (в. 345а):

تمت الحمد على الاتمام

Настаълиқ. 25 варақ. (в. 321б-345а) ; 318б, 319, 320, 321а бўш варақ ; ҳошиясида изоҳлар бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´55 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган, орқа муқоваси йўқ, аксар варақларнинг чети намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 479 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул …