Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Мурожаатномада ифодаланган иқтисодий юксалишнинг илмий ва маънавий асослари ўрганилди

Мурожаатномада ифодаланган иқтисодий юксалишнинг илмий ва маънавий асослари ўрганилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактаби талабалари учун ташкил этилган махсус ўқув курси доирасида навбатдаги амалий машғулот ўтказилди. “Иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш” мавзусига бағишланган ушбу дарсни Марказ илмий ходими Тоҳир Эвадуллаев олиб борди.

Машғулот давомида Президент Мурожаатномасида белгиланган иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи – хомашё йўналишидан юқори технологияли ишлаб чиқариш моделига ўтиш масалалари илмий ва ҳаётий фактлар асосида таҳлил қилинди. Т.Эвадуллаев ўз маърузасида мамлакат иқтисодиётига рақамли технологияларни жорий этиш, маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва инновацион экотизимни қўллаб-қувватлаш бўйича кутилаётган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Таҳлилий мулоқот тарзида ўтган машғулот якунида иқтисодиётни инновацион асосда қайта қуриш фақат техник янгиланиш эмас, балки жамиятда янгича дунёқараш ва илмий ёндашувни талаб қилиши таъкидланди.

Курс тингловчиларининг эътироф этишича, бундай машғулотлар мамлакатнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш борасидаги давлат сиёсатининг стратегик мақсадларини чуқурроқ англаш ҳамда ислоҳотларнинг нафақат моддий, балки маънавий-интеллектуал асослари ҳақида тизимли хулосалар чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Маърифат йўлида ёшлар билан очиқ мулоқот

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 42-сонли умумтаълим мактабида ёшлар орасида …