Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Илм ила юксалган тамаддун изидан

Илм ила юксалган тамаддун изидан

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Самарқанддаги International School of Finance Technology and Science (ISFT) институти талабалари ташриф буюрди.

Илм толибларига Марказнинг илмий фаолияти, бу ерда олиб борилаётган тадқиқотлар, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва бой илмий мероси ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Буюк алломанинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ёшлар қалбида илмга интилиш ва иштиёқ, маънавий қадриятларга ҳурмат ва тарихий хотирага садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, мулоқот асносида илм йўлида ҳалоллик ва поклик энг муҳим мезон экани, ҳар қандай соҳада муваффақиятга фақат шаффофлик ва адолат тамойилларига таянган ҳолда эришиш мумкинлиги хусусида фикр алмашилди. Ёшларга коррупция ва шу каби салбий иллатларга нисбатан қатъий муросасиз бўлиш келажакдаги касбий фаолиятларида энг ишончли пойдевор бўлиб хизмат қилиши тушунтирилди.

Ташриф ёш авлодни маънавий-маърифий руҳда тарбиялаш, аждодларимиздан мерос бўлиб қолган бебаҳо илмий ва маънавий бойликларни кенг тарғиб этишга хизмат қиладиган воқеаларнинг навбатдагиси бўлди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Маҳалла тизими ходимлари Имом Бухорий мероси билан танишди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси доирасида …