Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 460/VI

Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.).

Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарни бир неча нусхалари бор ва асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 164б).

Асар боши (в. 164б) :

و لما اشار الى من سعد بلطف الحق و الدين تحرير كتاب كذا وكذا …

Асар сўнги (в. 185б) :

… العرفيه الخاصة وهى العرفته العامة مع قيدا للاددام يجب الذات وهى ان كانت …

Библиография : GAL I, 466 ; SB I, 845 ; СВР III, № 1967-1968 ; СВР VI, № 4740 ; Халидов, № 5571-5601 ;Туркестон, № 59-60; Нукус, № 83.

Настаълиқ. 22 варақ. (в. 164б-185б) ; 164а бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, муҳум сўзлар қизил ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´70 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح علی مختصر مطالب المصلى (Шарҳ ала мухтасар Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 460/III Муаллиф. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом (2а). Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий …