Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح حكمت العين (Шарҳ ҳикмат ал-айн)

شرح حكمت العين (Шарҳ ҳикмат ал-айн)

№ inv. MR 460/V

Муаллиф. Шамсиддин Муҳаммад ибн Муборак Шоҳ Бухорий (в. 1б) (ваф. 740/1340 й.).

Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, Нажмиддин Котибийнинг “Ҳикмат ал-айн” асарига ёзилган шарҳ. Асар ўрта аср мадрасаларда жуда машҳур ҳисобланиб, мантиқ илмидан асосий дарслик сифатида фойдаланилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 134б).

Асар боши (в. 134б) :

اما بعد حمد الله فاطر ذوات العقول النورية ومظهر خفيات الاسرار الربوبية المبدع بنوره المشرق محركات الاجرام العلوية …

Асар сўнгги (в. 163,) :

…الثانى بانه لابحرعنه اذاكان ماء خوزا بالوجه الادل …

Библиография : GAL, I, 466, № 26 ; GAL SB I, 847 ; Xaлидoв, № 5819-56 ; Бухоро p. 82 (Inv. No.48).

Настаълиқ. 30 варақ. (в. 119а-132б) ; 118б бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; муҳум сўзлар қизил ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´65 mm. ; варақ ўлчами : 260´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح علی مختصر مطالب المصلى (Шарҳ ала мухтасар Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 460/III Муаллиф. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом (2а). Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий …