Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

Ўзбекистон тараққиётининг бугунги босқичида диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш, Ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома аждодларимиз илмий меросини тадқиқ этиш, улар хоки қўним топган манзилларни обод этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ғояси ва ташаббуси асосида бунёд этилган илмий Марказ мамлакатимиз маънавий тараққиётида ёш авлод тарбиясида ўзига хос ижобий аҳамиятга эга.

Жорий йилнинг 22 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказигаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори сенат аъзоси Д.Г.Тошмуҳаммедова ва ушбу марказ Самарқанд вилояти бошқармаси раҳбари З.Н. Шодиевалар ташриф буюрди.

 Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Dr.(PhD) Ш. Умаровкутиб олди. Дастлаб Ш. Умаров меҳмонларга бинонинг асосий фойесида Марказнинг ташкил этилиши фаолияти ва вазифалари тўғрисида маълумотлар бериб, илмий ходимлар томонидан улуғ аждодларимизнинг бебаҳо маънавий меросини тадқиқ этиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима қилиш ва ўрганиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш каби масъулиятли вазифалар билан шуғулланиб, илмий тадқиқотлар олиб бораётганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берди.

Шундан сўнг меҳмонларга музей фондидан жой олган буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг турли даврларга тегишли  ҳадис илмига оид асарлари, ноёб экспозициялар ва замонавий ахборот берувчи воситалар тўғрисида маълумотлар берилди. Меҳмонларкутубхонада сақланаётган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларнинг сақланишига ва музейдаги улуғ аждодимиз Имом Бухорийнинг Бағдоддаги имтиҳон жараёни акс этган сурат ва илмий сафарлари тасвирланган деворий суратларга юқори баҳо бердилар.

Марказда нашр этилган оилада маънавий-маърифий ва тарбиявий-ахлоқий муносабатлар ҳамда жамиятда ва оилада аёлнинг ўрни каби мавзуларда туркум қўлланмаларни, рисолаларни республикамиз бўйича тарғибот-ташвиқот қилишда ҳамда келгусида зарурий лойиҳалар устида ишлаш масаласида “Оила”илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.

Меҳмонлар, Марказ биноси шарқона ва замонавий меъморчилик ютуқлари асосида бунёд этилгани, ушбу масканни янада улуғвор бўлганлигини таъкидлади. Ташриф якунида меҳмонларга Марказда нашр этилган китоблар совға қилинди. 

ИБХИТМ матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …