№ inv. MR 97/I
Фиқҳ ал-Кайдоний
Муаллифи: Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).
Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله رب العالمين والعاقبة للمتقين والصلاة والسلام على رسوله محمد وعلى آله وأصحابه اجمعين اعلم ان العبد مبتلا بين ان يطيع الله تعالى …
Асар сўнгги (в. 17б)
… من الفريض بلا عذر ولو ترى فوتة بدون الاختيار والتعمدا الحدث
Колофон (в. 17б) :
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب ١٢٥٣
والله اعلم بالصواب
در تارع بشهر جماد الاول
هر كه خواند دعا طمع دارم زنكه من بنده كناه كارم
شد بتوفیق خدای لا ینام این کتابت روز دوشنبه تمام
Кўчирилган сана (в. 17б) : жумаду-л-аввал 1253/1837 й. август. душанба куни тугатган.
Настаълиқ. 17 варақ. (в. 1б-17б) ; + 01а хаттот машқи бор ; 18а бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´70 mm. ; варақ ўлчами : 230´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Муҳаммад Юнус.
Муқова : қора, қизил, оқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралган, варақлари намдан зарарланган.