8 сентябрь куни MIDAS Group медиа ширкати вакиллари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳамда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров билан учрашдилар. Суҳбат давомида ижодий гуруҳ раҳбари Ашфақ Аҳмад Гондалга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тарихи, Республикамиздаги диний таълим тизими, юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислохотлар ҳақида маълумот берилди. Ашфақ Аҳмад Гондал ислом дини тинчлик ва фаровонлик элчиси экани, Қуръон оятлари яхшилик ва эҳсонга чорлашига алоҳида урғу берар экан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислохотлар айнан мазкур таълимотларнинг инъикоси бўлаётганига урғу берди. Айни дамда, меҳмон Ўзбекистоннинг аввало қўшнилари, шунингдек дунёнинг барча мамлакатлари билан дўстона алоқалар қураётганини юксак баҳолади.
Покистонлик ижодкорларга суратга олинаётган ҳужжатли фильм учун Ўзбекистоннинг диний таълим тизими ва уни такомиллаштириш, Ўзбекистонда зиёрат туризми имкониятлари, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар, сайёҳлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди.
Манба:cisc.uz