Ислом цивилизациясини ўрганиш, унинг бой илмий ва маънавий меросини халқимизга етказиш, шу орқали миллий ўзлигимизни янада мустаҳкамлашга қаратилган ишлар Қорақалпоғистон Республикасида ҳам давом этмоқда. Бу борада Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази алоҳида фаоллик кўрсатмоқда.
Хусусан, Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов, Республика Вазирлар Кенгаши раисининг туризм ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари Расул Зарекеев, илмий-инновацион лойиҳа доирасида жалб этилган мутахассислар иштирокида учрашув ўтказилиб, лойиҳалар юзасидан дастлабки чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Лойиҳалар доирасида мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
Республикадаги нуфузли музейларга бориб, у ердаги экспонатлар ўрганилди ва зарур экспонатлар рўйхати ишлаб чиқилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон заминида яшаб ижод этган алломалар ҳаёти ва маънавий меросини ўрганишни кенгайтириш бўйича алоҳида йўналиш шакллантирилди.
Режалаштирилган ишларни белгиланган муддатларда босқичма-босқич амалга ошириш, лойиҳаларни самарали ташкил этиш ва бажариш йўлга қўйилди.