Home / ЯНГИЛИКЛАР / Илмий ходимларимиз Қозоғистондаги халқаро илмий конференсияда

Илмий ходимларимиз Қозоғистондаги халқаро илмий конференсияда

Айни кунларда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида турк тарихчи олими Проф. Др. Фуад Сезгин хотирасига бағишланган «Туркистоннинг ўтмиши ва бугуни: тарих, санъат ва маданият» мавзусидаги халқаро илмий конференсия бўлиб ўтмоқда. Унда Марказнинг 5 нафар илмий ходими – О.Муҳаммадиев, Т.Эвадуллаев, Б.Амонов, У.Муҳаммадиев ва Ф.Мадиевлар Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан алломалар ҳаёти ва илмий меросига бағишланган илмий мақолалари билан иштирок этишмоқда.


Бугун соат 10.00 да халқаро конференсия очилишига багишланган тадбир булиб утди. Унда Туркия, Қозогистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Муғилистондан келган илмий тадқиқотчилар иштирок этишди.

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …