Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Илмий лойиҳаларда янги босқич

Илмий лойиҳаларда янги босқич

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида илмий жамоа томонидан амалга оширилаётган илмий ва инновацион лойиҳалар ижроси юзасидан навбатдаги муҳокама ўтказилди.

Унда Марказ раҳбарияти ва жамоаси ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Фирдавс Ҳалимов иштирок этди.

Муҳокама давомида давлатимиз раҳбарининг яқинда Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий мажмуасига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида Биринчи Ренессанс даври ва Янги Ўзбекистонда диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ишлаб чиқилган лойиҳалар орқали Имом Бухорий инновацион музейи ва Ислом цивилизацияси маркази контентини бойитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада айни пайтгача олиб борилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига бириктирилган павильонлар бўйича лойиҳалар сметалари тузилгани, тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилаётгани қайд этилди.

Ф.Ҳалимов амалга ошириладиган илмий-инновацион лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти, улар бўйича ишлашдан кўзланган мақсадлар ҳақида маълумот бериб, лойиҳалар эълон қилингунга қадар бажарилган ишлар ҳақида ҳам иштирокчиларни хабардор этди.

Таъкидланганидек, юзлаб мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ўнлаб йўналишдаги илмий лойиҳаларнинг ўттизга яқини Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоасига тақдим этилган.

Йиғилишда лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча ташкилий ва молиявий жиҳатлар кўриб чиқилди. Тез фурсатда лойиҳалар тақсимоти, техник топшириқлар каби жараёнларни якунлаб, буюртмачи, таъминотчи ва пудратчилар билан шартномавий муносабатларга киришиш зарурлиги таъкидланди.

Муҳокама якунида яқин истиқболда мазкур йўналишда амалга ошириладиган ишлар ва вазифалар тақсимоти белгилаб олинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Терроризмга қарши кураш: назария, амалиёт ва тажриба

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Учинчи минтақавий ҳудудидаги 38-манзил колониясида …