ИБХИТМ Нашрлар бўлими асосан Марказ илмий ходимлари томонидан тайёрланган китоб, рисола, журнал ва ноширлик маҳсулотларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилган.
Бўлимда уч киши фаолият олиб боради. Жумладан:
- Бўлим бошлиғи – муҳаррир;
- Техник муҳаррир;
- Саҳифаловчи-дизайнер.
Нашриётнинг асосий мақсадлари:
– халқимизнинг бой тарихи ва маданий меросини кенг жамоатчиликка етказиш;
– миллий қадриятларимиз ва улуғ мутафаккирларимиз меросидан бутун халқимиз, жумладан, ёшларимизнинг ҳам баҳраманд бўлишига, ислом динининг инсонпарварлик ғояларининг ёш авлод қалбидан жой олишига кўмаклашиш;
– Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISЕSСО) ва мазкур соҳада хорижий давлатларда ташкил этилган марказлар билан ислом тарихи, фалсафаси, ҳуқуқи, манбашунослиги ва маданияти юзасидан илмий лойиҳалар, халқаро ҳамкорликдаги тадқиқотларни амалга ошириш ва унинг натижаларини нашр этиш.
Нашрлар бўлими ўз олдига қўйган мақсадларга эришиш ва уларни замон талабига мувофиқ равишда шакллантириб бориш учун қуйидаги вазифаларни бажаради:
– ўз низомига мос, турли мавзулардаги илова нашрларга асос солади, журнал иловалари, китоб, плакат ва ноширлик маҳсулотларини тайёрлайди;
– нашриёт ва таҳририятлар билан ҳамкорликда китоб, газета ва журнал нашр ишларида қатнашади;
– китоблар тақдимоти, танловлар, кўриклар, анжуманлар, кўргазмалар ташкил этади ва ўтказади;
– дизайн ишларини амалга оширади.
Нашрлар бўлими ўтган 2017-2018 йиллар давомида 50 га яқин номдаги турли хил диний-маърифий, тарихий, маънавий-маърифий мавзулардаги китоб, рисола ва плакатлар нашрини амалга оширди. Шундан 20 таси Марказ илмий ходимлари томонидан нашрга тайёрланган илмий рисолалардир. Жумладан:
- Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад. Таржимон Олимхон Юсупов.
- Абу Бакр Розий. Туҳфатул мулук. Таржимон Ҳалим Муҳиддинов.
- Доктор Имодуддин Хийтий. ИШИДнинг ботил ғоялари ва уларга раддиялар. Таржимон ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Ҳофий.
- Жалолиддин Суютий. Лубобул ҳадис. Таржимон Олимхон Юсупов.
- Йўлдошхон Исаев. Иштихоний алломалар.
- Қодирхон Маҳмудов. Талабалар истаги.
- Имом Бухорий мажмуаси китоб-альбоми. Лойиҳа раҳбари – Шовосил Зиёдов.
- Имом Бухорий таърифи. Лойиҳа раҳбари – Шовосил Зиёдов.
- Имом Бухорий халқаро маркази Қўлёзмалар каталоги. Лойиҳа раҳбари – Шовосил Зиёдов.
- Одоблар хазинаси. Лойиҳа раҳбари – Шовосил Зиёдов.
- Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирлари энциклопедияси. Лойиҳа раҳбари – Шовосил Зиёдов.
- Олимхон Исахон ўғли. Мабрур ҳаж мукофоти – фақат жаннатдур.
- Отабек Муҳаммадиев, Олим Джураев. Имом Бухорий муҳаддислар султони.
- Отабек Муҳаммадиев. Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси.
- Тоҳир Эвадуллаев. Иброҳим Саффор Бухорий ҳаёти ва илмий мероси.
- Ҳасан Расулов. Имом Бухорий ҳаёти.
- Шовосил Зиёдов, Қодирхон Маҳмудов. Самарқандлик алломалар.
- Шукурилло Умаров. Ўрта асрларда яшаган кешлик алломалар.
- Юсупов Олимхон. Одоблар дурдонаси.
- Олимхон Исахон ўғли. Ҳақиқат ниқобидаги ёлғон.
Марказ Нашриёти томонидан ҳар чоракда “Имом Бухорий сабоқлари” номли журнал нашрдан чиқарилади.
“Имом Бухорий сабоқлари” журнали
“Имом Бухорий сабоқлари” журнали маънавий-маърифий, илмий-адабий журнал бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг қарори билан Республика илмий журналлари рўйхатига киритилган. Журнал кенг жамоатчилик, диний ходимлар, мактаб, лицей ва коллежларнинг ўқувчилари ва ўқитувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари, қолаверса, ватанимиз тарихи, бугуни ва келажагини ўрганувчи тадқиқотчиларга мўлжалланган.
Журнал халқимизни, айниқса, ёшларни асрлар оша бизгача етиб келган бебаҳо меросдан баҳра олиб, маънавий баркамоллик касб этишлари, шу тариқа, ўзлигини теран англаб, аждодларга муносиб ворис ва келажакнинг ҳақиқий эгалари бўлиб етишишларига хизмат қилади. Ғаразли мафкуравий хуружлар авж олаётган ҳозирги даврда журнал бундай ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетнинг шаклланишига ёрдам беради.
Boʻlimda 4 kishi faoliyat olib boradi:
Boboyev Anvar Mashrabovich
Туғилган вақти: 22.12.1972
Маълумоти: Олий
Тугаллаган билим юрти: 1996-йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган
Лавозими: ИБХИТМ Нашрлар бўлими бошлиғи.
E-mail: adjuba_uz@mail.ru
Тел.: +99866 240 2019 / Mob.: + 99899 037 63 52
Туғилган йили: 18.02.1983
Маълумоти: Олий
Тугаллаган билим юртлари:
1999-2003-йилларда Жиззах давлат педагогика институти бакалавр босқичи
2012-2014-йилларда Самарқанд давлат университетида магистратура босқичи
2016-2019-йилларда Самарқанд давлат университети, тарих факултети Ўзбекистон тарихи кафедрасида таянч докторантура босқичини тамомлаган.
Лавозими: Нашрлар бўлими илмий ходими.
Маълумоти: Олий
Тугаллаган билим юрти:
2005-2009-йилда СамДУ филология факултети
Лавозими: ИБХИТМ нашрлар бўлими кичик илмий ходими
Маълумоти: Олий
Тугаллаган билим юрти:
2019-2023-йилда Тожикистон давлат тасвирий санъат ва дизайн институтининг Веб-дизайн ва компютер графикаси йўналиши
Лавозими: ИБХИТМ нашрлар бўлими бўлими кичик илмий ходими / дизайнер