Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Аждодлар ўгити–ёшларга ибрат

Аждодлар ўгити–ёшларга ибрат

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ғояси ва ташаббуси асосида ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази халқимизнинг маънавий юксалиш босқичида беқиёс ўрин тутиши билан ўзига хос аҳамиятга эга.    

11 апрел куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази музейида Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” Туризм халқаро университети “Ёшлар иттифоқи” университет кенгаши етакчиси С. Ҳайдаров, университет таълим сифатини назорат қилиш бўлими мутахассиси И. Неъматов ҳамда университет талабалари билан Марказ илмий ходимлари иштирокида “Аждодлар ўгити–ёшларга ибрат” мавзусида маънавий–маърифий тадбир давра суҳбати тарзида ташкил этилди. Тадбир илмий ходимлар ва талаба ёшлар ўртасида савол-жавобларга бой, қизғин давра суҳбати тарзида бўлиб ўтди. Талабалар томонидан берилган саволлардан, уларнинг аждодларимиз ҳаёти ва илмий меросига қизиққанлигини ва илмга бўлган меҳрини ҳис қилишимиз мумкин.

Тадбир асносида диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими Ж. Жумаев талаба-ёшларни Марказ биноси кириш қисми пештоқларига битилган ёзувлар билан таништириб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақида ҳамда буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий-маънавий мероси тўғрисида маълумотлар берди.

Шундан сўнг қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими ходими Б. Ибодов талабаларга музейда сақланаётган нодир қўлёзма асарлар, ноёб экспонатлар, Марказ фаолияти ҳақида ахборот берувчи замонавий воситалар тўғрисида маълумотлар бериб, Имом Бухорийнинг Бағдоддаги имтиҳон жараёни акс этган сурат ва илмий сафарлари тасвирланган деворий суратлар буюк муҳаддис бобомизнинг ақл-заковати, чексиз қобилиятини намоён этиб, беихтиёр қалбда фахр ва ғурур туйғуларини ҳис этишга ундашини таъкидлади.

Талаба–ёшларни мана шундай маънавият ва маърифат масканларига саёҳатини уюштириб, илмий-адабий ва тарбиявий мавзуларда давра суҳбатларини ташкил этиш, талабаларимизни китоб ўқишга, илмга бўлган меҳрини оширишга ва буюк боболаримиздан фахрланиш туйғусини ҳис қилишга ундайди.

Ж.Жумаев
ИБХИТМ Диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …