№ inv. MR 391
Муаллифи. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.
Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “Чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. У қуйидаги қисмлардан иборат:
- 1б-8а: Муқаддимат ас-солат (Намоз ҳақида муқаддима) (Номи ҳақ), Шарофиддин Бухорий (XIVаср). Асар муқаддима ва 10 та бобдан иборат. Муаллиф муқаддимада исми, туғилган жойи ва Хуросонда таълим олганлиги ҳақида маълумотлар келтирган. 10 та бобда ғусл, таяммум, таҳорат, намоз ва рўза каби ибодат турлари келтирилган ;
- 8б-22б: Бидон, Жалолиддин Киший. Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. У 4 та бўлимдан иборат. Унда иймон, исломнинг 5 асоси ва намоздаги дуолар баён қилинган ;
- 22б-73а: Муҳиммат ал-муслимин (Мусулмонларнинг муҳим мажбуриятлари), муаллифи номаълум; Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. Унда иймон, таҳорат, намоз, рўза ва намозга оид дуолар баён қилинган ;
- 73б-82а: Панднома (Насихатнома), Фаридуддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (618/1221 ёки 621/1224 й.). Асар шеърий (маснавий) услубда бўлиб, унда диний-ахлоқий насихатлар баён қилинган.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 1а) :
… يا الهى بده توتو فيقسم راه بخاى سوى تحقيقم …
Асар сўнги (в. 82а) :
بعده بيخاه سال اسرار يافت از خداى الدين و لم عطار يافت
Библиография : СВР I, № 414-417 (Бидон) ; СВР IV, № 3387 (Муҳиммат ал-муслимиин) ; СВР IX, № 6736-6747 (Чаҳор китоб) ;Туркестон, № 132 (Чаҳор китоб) ; Кина, № 429-461 (Панднома) ; Кина, № 967-1002 (Чаҳор китоб) ; Нукус, № 79.
Колофон (82 а) :
شد بتوفيق خداي لا ينام اين كتابت روز پنچشنبه تمام تمت كتاب بعون ملك الوهاب تم تم تم
Настаълиқ. 82 варақ. (в. 1а-82а) ; 82б-83б бўш варақ ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг боши ва олд муқоваси йўқ.