Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان حكمت (Девони ҳикмат)

ديوان حكمت (Девони ҳикмат)

№ inv. MR 364/III

Муаллифи. Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.).

Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий ва «Яссавия» тариқати асосчиси бўлиб, Аҳмад Яссавий ўзининг «Девони ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 121б).

Асар боши (в. 121б) :

بسم الله دين بيان ايلاب ايتم حكمت       طالبلاركا دركوهم اجتيم منا …

Асар сўнги (в. 161б) :

… هد هد برله جان ركاى سن قل احمد      سحرلارده قولوب طاعت قيلغوم كيلور …

Библиография : СВР II, № 809-819, Яссавий № 14.

Настаълиқ. 40 варақ. (в. 121б-161б) ; 153а-154а, 162а бўш варақ ; 13 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами : 185´95 mm. ; варақ ўлчами: 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси оддий картондан ишланган таякидаги чарм қўшиб тикилган. Айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حضرت على قصه سى (Ҳазрати Али қиссаси)

№ inv. MR 364/II Муаллифи. Муаллифи номаълум. Қисса. Асар назмда бўлиб, Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даври …