Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان حكمت خواجه احمد يسوي (Девони ҳикмат, Хожа Аҳмад Яссавий)

ديوان حكمت خواجه احمد يسوي (Девони ҳикмат, Хожа Аҳмад Яссавий)

№ inv. MR 363

Муаллифи. Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.).

Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий ва «Яссавия» тариқати асосчиси бўлиб, Аҳмад Яссавий ўзининг «Девони ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

… ولى وسعى اوزى مسحى جانى عشق    انداغ اشان حقدين محروم قالغانى يوق …

Асар сўнги (в. 109б) :

… كوزلاريم دين قان توكما ديم بغريم ايزليب   نفيم اوجون كوب يوكودوم ايتنك …

Библиография : СВР II, № 809-819, Яссавий № 14.

Настаълиқ. 109 варақ. (в. 1б-109б) ; 11 қатор;  мистара; пойгир; сиёҳи қора; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами : 160´70 mm. ; варақ ўлчами: 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Амали мулла Шоҳ Мақсуд 1258/1842 й.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: Олд муқова китобдан кўчиб кетган. Қўлёзманинг боши ва охирги варақлари йўқ. Айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح الفقه الأكبر (Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар)

№ inv. MR 338/VI Муаллифи. Абу Мунтаҳа Аҳмад ибн Муҳаммад Мағнисавий ( ваф. 939/1532 й.). Ақоид. …