Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Самарқанд Давлат чет тиллар институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” туркумида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.
Учрашув ёшларнинг онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, турли ёт ғояларга қарши иммунитетини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка нисбатан муросасизлик ҳиссини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Марказ илмий ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан бирга диний экстремизм, терроризм ва турли мафкуравий хуружларнинг ёшлар келажагига солаётган таҳдидига алоҳида тўхталди. Уларга қарши курашда маърифатнинг ўрни, аждодларимизнинг бой маънавий мероси ва миллий қадриятларимизнинг муҳим аҳамияти таъкидланди.
Талаба-ёшлар билан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Мутахассислар бу борада уларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берди.