№ inv. MR 338/I
Муаллифи – номаълум.
Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳидир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة و السلام على رسوله محمد واله و اصحابه اجمعين …
Асар сўнги (в. 24б) :
… لا تفد صلوته كمن يصلى فبقه حدث جاز ان ينضرف للتوض ويتوضا و يبن عليه بقية صلوته
Колофон (в. 24б) :
تمت تمت الكتاب بعون الملك الوهاب سنة ١٢٦٥
Кўчирилган сана (в. 24б) : 1265/1848 й.
Настаълиқ. 24 варақ (в. 1б-24б) ; +01а1-06б варақларда жума ва никоҳ хутбаси, баъзи фиқҳий масалалар, дуолар келтирилган ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 200´100 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли муқова ва таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб кетган, варақлари намдан зарарланган.