Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Вилоят раҳбари Адиз Бобоев Марказ фаолияти билан танишди

Вилоят раҳбари Адиз Бобоев Марказ фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи  А.Бобоев Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази,   Имом Бухорий мажмуаси ҳамда зиёратгоҳ жойлашган маҳалла ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Вилоят раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев  ҳамроҳлигида Марказдаги музей фаолияти ва ундаги экспонатлар билан яқиндан танишди. А.Бобоевга фаолият давомида эришилган илмий ютуқ ва муваффақиятлар ҳақида маълумот берилди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 сентябрдаги «Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хўжа Исмоил шаҳарчасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ушбу шаҳарчанинг архитектура ва меъморий қиёфаси ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада яхшилаш, йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят ва туман ташкилотлари масъуллари билан ўтган ўрганишда вилоят раҳбари ҳудуддаги қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари қай даражада кетаётганлиги билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрди. Янги қурилиш объектлари учун танланган жойлар ҳам кўздан кечирилди.

Жараёнда, вилоят ҳокими ишларни тез ва сифатли бажариш, камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

УММОН СУЛТОНЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Уммон султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий Имом Бухорий …