Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 331

Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض وفرعها فى السماء والصلاة والسلام على رسوله محمد …

Асар сўнги (в. 232а) :

… وعلم اشارته فكذا وفى غنم مذبوحة فيها ميتة اقل تحرى واكل فى الاختيار

Библиография : GAL I, 378 ; SB I, 648 ; BnF Arabe, № 907 ; Sarkis, col. 1200 ; СВР IV, № 3109-3128 ; Халидов, № 4050-4106 ; Қарши, № 8-12 ;Туркестон, № 35-43 ; Нукус  № 28-35.

Колофон  (в. 232а) :

تم سنة ١٣١٤ تمام شد شد

بتوفيق خداى لا ينام اين كتابت روز شنبه تمام

Кўчирилган сана (в. 232а) : 1314/1896 й.

Настаълиқ. 232 варақ. (в. 1б-232а) ; + 01а, 232б бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора; шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 16´6,5 mm. ; варақ ўлчами : 25´15 mm. ; варақларишарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси мавжуд эмас.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланиб, айрим варақлари матндан ажралган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

احاديث قدسية (Аҳадис қудсия)

№ inv. MR 339/II Муаллифи. Муаллиф – номаълум. Ҳадис. Асар тобеъинлардан саналган Каъб ал-Ахбор томонидан ривоят …