Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Тарғиботчилар – Қоракўлда

Тарғиботчилар – Қоракўлда

Аввал хабар қилинганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида Бухоро вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга қаратилган туркум тадбирлар ташкил этмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари билан ҳамкорликда Қоракўл туманидаги “Чандиробод” МФЙда ўтказилди. Маҳалла фаоллари билан суҳбат чоғида замонавий таҳдидларга қарши маърифат воситасида курашиш, аҳоли орасида ғоявий ва мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш бўйича ҳамжиҳатликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Маҳаллада олиб борилган тарғибот ишларининг асосий қисми ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар билан манзилли учрашувларга қаратилиб, уларда давлат томонидан тақдим этилаётган ёрдам, ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурлари ва уларни амалга оширишдаги амалий ёндашувлар тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

Маҳалла ҳудудидаги 13-умумтаълим мактабида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва келажакдаги муваффақиятлари учун зарур кўникмаларни ривожлантириш зарурлиги ҳақида сўз юритилди.

Худди шундай тадбир Қоракўл педагогика коллежида ҳам ташкил этилиб, унда таълим-тарбия масалалари, ёшларга билим бериш орқали уларда ижтимоий масъулиятни оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тумандаги “Қобул ота” жомеъ масжидида имом-хатиб ва отинойилар билан, шунингдек, “Иқро” араб тили ўқув марказида тингловчилар билан ўтказилган маърифий суҳбатларда диний таълимнинг аҳамияти, одамларга ислом таълимотини тўғри тушунтириш ва унинг соф қадриятларини амалий ҳаётга татбиқ этиш масалалари юзасидан мулоҳазалар билдирилди. Иштирокчилар ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибатни кучайтириш, савоб амалларга интилиш, ёшларни тўғри йўлда тарбиялашда жамиятнинг ҳал қилувчи ўрнини алоҳида қайд этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Бухорода маърифат ва бағрикенгликка бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида Бухоро Давлат педагогика …