Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Бухорода маърифат ва бағрикенгликка бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар

Бухорода маърифат ва бағрикенгликка бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида Бухоро Давлат педагогика институтида “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – умрбоқий қадриятлар” мавзусида, шунингдек, Бухоро инновациялар университетида “Диний маърифат ва миллатлараро бағрикенглик – жамият барқарорлиги шарти” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Педагог-ходимлар, талаба-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган учрашувларда жамиятда динлараро ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, маърифатлиликни ошириш орқали ёшларнинг онгини бойитиш ва дунёқарашини кенгайтириш, миллий қадриятларнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Таъкидланганидек, бағрикенгликни мустаҳкамлаш мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили бўлиб, ёш авлод тарбиясида алоҳида ўрин тутади. Жамиятда динлараро бағрикенгликнинг қарор топиши ёшларда ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантиришга ёрдам бериб, жамиятда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ҳурмат муҳитини шакллантиради.

Бундай маънавий-маърифий учрашувлар ёшларнинг дунёқарашини бойитиш, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбирлар якунида олий таълим муассасалари кутубхоналарига Марказ адабиётлари тақдим этилди.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …