Home / ЯНГИЛИКЛАР / «Ҳаракатлар стратегиясининг илмий-назарий концепцияси» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси

«Ҳаракатлар стратегиясининг илмий-назарий концепцияси» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси

Жорий йил 14-15 март кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори маслаҳатчиси профессор Б.О.Тураев ва Марказ илмий котиби Б.Турсунов Навоий давлат педагогика институтида бўлиб ўтган «Ҳаракатлар стратегиясининг илмий-назарий концепцияси» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясида иштирок этди. Профессор Б.О.Тураев мазкур анжуманнинг ялпи мажлисида «Ёшларни миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим стратегик вазифа» мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди. Марказ илмий котиби Б.Турсунов “Миллий ва диний бағрикенгликни тарғиб қилувчи халқаро илмий маскан” мавзусида марказ фаолияти тўғрисидаги маърузаси билан қатнашди.

Конференция қизиқарли ва мазмунли ўтди. Ялпи мажлисни институт ректори профессор Б.Х.Данияров олиб борди. Ялпи мажлисда Б.О.Тураев, С.И.Иноятов, С.Каримов, Р.Ж.Маҳмудов, Б.Н.Навруз-Зода, Қ.Б.Шодмонов, Н.О.Сафарова сингари олимлар ўзларининг ҳаракатлар стратегиясининг долзарб муаммоларига бағишланган қизиқарли фикрлари билан чиқишлар қилишди.

Шунингдек «Ҳаракатлар стратегиясининг илмий-назарий концепцияси» мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси учун Марказ директорининг илмий тадқиқотлар бўйича ўринбосари фалсафа доктори (PhD) Ш.Умаров “Дунё динлари таълимотида бағрикенглик масаласи” номли ва нашрлар бўлими бошлиғи О.Муҳаммадиев  “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик – бебаҳо тинчлигимиз гарови” мавзусидаги мақолалари тақдим этилди.

Мазкур анжуман иштирокчиларига, юртимиздан етишиб чиққан буюк аждодларимиз ва улуғ алломаларимиз ҳаёти ва илмий меросига оид китоблар, ИБХИТМ фаолиятига бағишланган ҳамда ушбу марказда нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди. Китоблар тақдимоти институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшларда катта таассурот уйғотди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …