Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Доғистон уламолари ташрифи

Доғистон уламолари ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Доғистон Республикаси муфтияти вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олди ва музей фаолияти ҳамда кутубхона иши билан таништирди. Ташриф давомида меҳмонларга муассасанинг илмий ютуқлари ва бугунги кунда олиб борилаётган тадқиқот ишлари хусусида маълумот берилди.

Доғистон муфтийсининг Марказий Осиёдаги ваколатли вакили Мурад Исмаилов самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Ўзбекистонда диний-маърифий жабҳадаги туб ижобий ўзгаришлардан мамнуният изҳор қилди.

Мулоқот давомида Марказ ва Доғистондаги олий диний таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятлари борасида фикр алмашилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга сафари «OCIS News» нашрида

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Халқаро …