№ inv. MR 565/VII
Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).
Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 72а).
Асар боши (в. 72а) :
العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الإمام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمان جرجانى سقى الله سراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها اللفظية …..
Асар сўнги (в. 81а) :
… و هووقوعه حيث يصح وقوع اسم الفاعل فى ذلك الموضع نحو زيد يضرب فى موضع زيد ضارب والله اعلم بالصواب
Библиография : GAL I, 287; SB I, 503 ; VOHD XVII В5, № 273 ; СВР ХI, № 7147-7152 ; Халидов, № 6756-6864 ;Туркестон, № 75-80 ; Нукус № 88-89 ; Турин, № 212.
Настаълиқ. 9 варақ. (в. 72а-81а) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн зарҳал, қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´60 mm. ; варақ ўлчами : 195´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.