Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / عوامل منظومة (Авомилу манзума)

عوامل منظومة (Авомилу манзума)

№ inv. MR 547/X

Муаллиф. Қози Муиззиддин Ҳусайн Ҳомийиддин Офтоб.

Грамматика. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши назмий услубда баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 104а).

Асар боши (в. 104а) :

بعد توحيد خداوند درود مصطفى       نعت آل پاک پیغمبر رسول مجتبی …

Асар сўнги (в. 106б) :

… هر كسى شد طالب دين بنى از جان دل   علم بيحد كن عطا اى واهب كل عطا

Колофон (в. 106б) :

تم تم تم تم

Настаълиқ. 3 варақ. (в. 78б-90а) ; 90б-94а  бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : оқ рангли, картондан. Ўзиники эмас.

Қўлёзманинг ҳолати : Муқова варақлардан ажралган. Китобга бошқа китобнинг муқоваси қўйилган. Муқоваси оддий картондан қилинган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …