Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАЪНАВИЙ ТАҲДИД МАЪРИФАТ БИЛАН БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ

МАЪНАВИЙ ТАҲДИД МАЪРИФАТ БИЛАН БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимларининг Сурхондарё вилоятидаги тарғибот тадбирлари Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалида давом этди.

“Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ташкил этилган учрашувда талабаларга бугунги глобаллашув шароитида ёшларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга доимий эҳтиёж нуқтаи назаридан келиб чиқиб, илм ва маърифатнинг юксак аҳамияти борасида ҳаётий мисоллар асосида тушунчалар берилди.

Мулоқот асносида ёшлар онгини эгаллашга уринаётган мафкуравий хуружларга қарши курашиш, халқимизнинг миллий қадриятлари ва маънавиятини асраб-авайлаш, диннинг софлигини сақлаш ва алломаларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш орқали жамиятимизга раҳна солишга қаратилган ташқи салбий таъсирларни бартараф этиш мумкинлиги таъкидланди.

Тарғиботчилар Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида ҳам шундай тадбир ташкил этди.

Учрашувларда Марказ ва унинг фаолияти ҳақида маълумотлар ҳам берилиб, нашр этилган адабиётлар тақдимотлари ўтказилди.

Таомилга биноан иштирокчилар ўртасида викториналар ташкил этилди ва ғолиблар Марказ нашрлари билан тақдирланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …