Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИГА КЎЧДИ

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИГА КЎЧДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Сурхондарё вилоятидаги олий таълим муассасалари ва ўрта-махсус ислом билим юртларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида кенг кўламли маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини бошлади.

Илмий ходимлар дастлаб Термиз давлат университетида бўлиб, талаба-ёшлар билан исломнинг тинчликпарвар ғоялари, турли оқимларнинг ахборот хуружлари, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг салбий ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида суҳбат қурди. Учрашувда осуда ҳаётимизни кўролмаётганлар урчитаётган бу иллатларни эътибордан четда қолдирмаслик, уларга қарши илм ва маърифат билан курашиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида Марказ нашрлари тақдимоти ва “Имом Бухорийни биласизми?” мавзусида викторина ўтказилиб, ғолиблар илмий адабиётлар билан тақдирланди.

Худди шундай тадбир Термиз муҳандислик-технология институтида ҳам ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …