Home / ЯНГИЛИКЛАР / БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА МФЙ РАИСЛАРИНИНГ ЎРНИ

БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА МФЙ РАИСЛАРИНИНГ ЎРНИ

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни кенг тарғиб этиш бугунги кунда долзарб масалага айланмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассисларининг Самарқанд шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг 25 раиси билан ўтказган ўқув-семинари шу мавзуга бағишланди.

Анжуманда МФЙ раислари бу йўналишдаги фаолияти таҳлил этилиб, бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар берилди. Шаҳар маҳаллаларида истиқомат қилаётган турли миллат ва дин вакиллари ўртасида ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни кенг тарғиб этишнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Интерактив услублар асосида ўтказилган машғулот савол-жавобларга бой бўлди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот маркази

Check Also

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга сафари «OCIS News» нашрида

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Халқаро …