Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАРБИЯ ЭЗГУЛИККА ЙЎНАЛТИРИЛГАН БЎЛСИН

ТАРБИЯ ЭЗГУЛИККА ЙЎНАЛТИРИЛГАН БЎЛСИН

Тарғибот гуруҳи 13 октябрь куни Тайлоқда тумандаги “Таллиота” МФЙда тадбир ўтказди.

Унда маҳалла аҳлига интернетда беозор кўринадиган, ҳатто гоҳида ёқимли туйиладиган баъзи контентлар зўравонлик ғоялари ёвузлик кайфиятини уйғотиши натижасида хунук оқибатларга олиб келиши ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берилди. Тарбияни болаларимиз турли гаджетлардан эмас, аввало, ота-онасидан, бобо-момосидан, эзгуликка, поклик ва дину диёнатга чорловчи китоблардан олиши, бу эса ҳаёт-мамот масаласи экани таъкидланди.

Тадбир қатнашчилари мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, юртимиз заминидан етишиб чиққан буюк алломалар ва мутафаккирларнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси, устозга ҳурмат ва илм олиш фазилати, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ҳамда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш мавзуларида мулоҳаза юритди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга сафари «OCIS News» нашрида

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Халқаро …