Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда хизматчилар учун “Шукроналик соати” ўтказилди.
Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Тоҳир Эвадуллаев “Неъматларга шукр қилиш фазилати” мавзусида маъруза қилиб, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар самараси, диний эътиқод ва виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ҳамда аллома аждодларимиз илмий меросини изчил ўрганиш учун яратилган кенг имкониятлар ҳақида сўзлади.
Учрашувда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва миллатлараро тотувлик каби бебаҳо неъматларни қадрлаш, омонлик ва фаровонлик учун шукрона туйғуси билан яшаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшлар таълимига жиддий эътибор қаратиш муҳимлиги қайд этилиб, комил инсон ва ҳар томонлама етук авлодни тарбиялашда ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, вайронкор мафкура ва ахборот хуружларига муносиб қарши тура олишга оид муҳим илмий ва амалий тавсиялар берилди.