Тарғибот гуруҳи томонидан навбатдаги маънавий-маърифий тадбир 13 октябрда Пайариқдаги “Оқтош” МФЙда ўтказилди.
Унда глобаллашув шароитида ахборот хавфсизлиги масалаларига жиддий эътибор қаратиш кераклиги, ёшларда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш зарурлиги уқтирилди.
Тарғиботчилар мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшлар тинчлик қадрини теран англаши, ахборот олиш ва алмашиш жараёнларига ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ёндашиши лозимлигини қайд этиб, кенг ва чексиз имкониятга эга бўлган, матбуот ва телерадиодан ҳам кучлироқ таъсир қиладиган интернетдан фақат керакли ўринларда фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Иштирокчилар томонидан ҳозирги таҳликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган даъватсимон маълумотлар, турли бузғунчи ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи, тинчликка тажовуз қилувчи қабиҳ иллатларни четлаб ўтиш учун кундалик ҳаётда фарзандлар тарбиясида эътиборсизликка йўл қўймаслик, таълимини назардан четда қолдирмаслик борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.