Тарғибот гуруҳи томонидан маънавий-маърифий тадбирларнинг навбатдагиси Пахтачида ўтказилди.
“Амиробод” ва “Бўстон” МФЙлари аҳли иштирокида ташкил этилган учрашувда кейинги пайтларда интернет орқали тарқатилаётган турли вайронкор ғоялар, жаҳон ахборот тармоғида манфур ниятларини амалга оширишга уринаётганлар кўпайиб бораётгани, жаҳолатга йўғрилган маълумотлар кенг тарқатилаётгани, бунинг натижасида илми етарли бўлмаган ёшлар улар домига тушиб қолаётгани, бу эса осуда ҳаётимиз, фаровон турмушимиз ва келажагимиз истиқболига жиддий раҳна солаётгани қаттиқ танқид остига олинди.
Иштирокчилар қалб ва онгни заҳарлашга қаратилган турли қинғирликларга, миллий менталитетимиз, ўлмас қадриятларимиз ва буюк тарихимизга ёт бўлган кучларга қарши огоҳ бўлиш, тарбияни юксак маънавият асосида ташкил этиш, таълимга бўлган эътиборни аллома аждодларимиз ўгитлари негизида кучайтириш зарурати ошиб бораётганини қайд этди.
Тадбирда тарғиботчилар ижтимоий тармоқларда ёшларга кучли таъсир этувчи ахборотларни таснифлаб бериб, интернетдан фойдаланишга оид ахлоқ-одоб қоидаларига батафсил тўхталди.
Вилоятдаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.