Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Иштихон ва Оқдарё туманларида огоҳликка даъват этилди

Иштихон ва Оқдарё туманларида огоҳликка даъват этилди

Самарқандда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этаётган тарғибот гуруҳи аъзолари 10 октябр куни вилоятнинг Иштихон ва Оқдарё туманлари маҳаллаларида иш олиб борди.

Иштихондаги “Шайхларкент” МФЙда тарғиботчилар йиғилганларни мафкуравий соҳада турли халқларнинг турмуш тарзини ғаразли мақсадларда ёшлар онгига сингдириш, уларни тўғри йўлдан оғдириш каби тобора кучайиб бораётган носоғлом хатти-ҳаракатлардан огоҳ этди. Чунки бундай ишлар кўзга яққол ташланмайди, одатда беозор бўлиб кўринади ва энг ёмони, моддий манфаатдорлик асосида олиб борилади.

   

Оқдарёнинг “Пўлатдархон” МФЙда ўтган тадбирда ҳам асосий эътибор маънавий тарбияга қаратилди. Чунки барча муаммоларнинг ечими бўлган маънавият оқсаса, тараққиёт тўғри йўлдан оқади, одамлар онгида бўшлиқ, бепарволик юзага келади. Жадаллашиб бораётган бугунги глобаллашув шароитида эса дунёни жаҳолат ва разолатдан изчил таълим ва тарбия, теран тафаккур, чуқур илм ва кучли маърифатга йўғрилган юксак маънавият қутқаради.

Учрашувларда мураккаб ва таҳликали замонамизда ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, тинчлигимизга раҳна солаётган тажовузларга қарши изчил кураш олиб боришнинг ҳаётий зарурати ҳақида сўз юритилди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …