Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 181/I

Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا …

Асар сўнги (в. 40а) :

… والمخففة تخذف فيرد وفي الوقف فيرد ما حذف والمفتوح ما قبلها انقبلها الفا

Колофон (в. 40а) :

تمت والله اعلم بالصواب

Настаълиқ. 40 варақ. (в. 1б-40а) +01а хаттот машқи ; 40б форсча мантиқга оид маълумот бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´75 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Муҳр Мирмуҳаммад.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, орқа муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …