19 февраль куни Самарқанд Давлат университети фаоллар залида мазкур таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талаблари иштирокида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ф.ф.д профессор Б. Тўраев, диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Т. Эвадуллаев ва диний-маърифий тадбирлар бўлими кичик илмий ходими З. Юсуповлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Тадбирни Самарқанд давлат университети Маънавият ва маърифат, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи К.Давронов кириш сўзи билан очиб, мазкур таълим муассасасининг бугунги кундаги илмий салоҳияти, республикамизда тутган ўрни, талаба ёшлар ҳамда илмий изланувчилар учун яратилган шароитлар билан таништириб ўтди.
Шундан сўнг ф.ф.д профессор Б. Тўраев сўзга чиқиб, марказнинг ташкил этилиши, фаолияти, вазифа ва мақсадлари тўғрисида, буюк алломаларимизнинг меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, бугунги кунда юртимизда ёшларни илм олишлари учун яратилаётган имконият ва шароитлар хусусида гапириб, ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланиш лозимлиги, бу ҳар бир ёшнинг энг муҳим қоидасига айланмоғи лозим деди. Бундан ташқари тадбирда юртимиздан етишиб чиққан буюк алломларимиз ҳаёти ва ижоди, илмий фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбирда марказнинг диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Т. Эвадуллаев сўз олиб, ўтган давр мобайнида марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, эришилаётган ютуқлар, жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари тўғрисида гапириб ўтди ҳамда марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган “Имом Бухорий таърифи”, “Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси”, “Одоблар хазинаси”, “Ҳақиқат ниқобидаги ёлғон”, “Абдулҳамид Кеший ҳаёти ва илмий мероси”, “Самарқанд ёдгорликлари”, “Иштихоний алломалар” китоблари билан иштирокчиларни яқиндан таништирди.
“Мазкур китобларда юртимиздан етишиб чиққан буюк алломаларимизнинг диний ва дунёвий илмларга қўшган ҳиссаси, улар томонидан ёзиб қолдирилган бой маънавий мерослар жой олган. Шунингдек, мазкур аллома ва мутафаккирларимиз ўша даврдаёқ турли оқимлар ва фирқаларга бўлиниш салбий оқибатларга олиб келиши таъкидланган” деди Т. Эвадуллаев
Марказ томонидан ҳар чоракда чоп этилаётган “Имом Бухорий сабоқлари” маънавий-маърифий, илмий-адабий журнали билан таништирди.
Тадбир сўнгида, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан жавоблар олишди.
Диний-маърифий тадбирлар бўлими