№ inv. MR 116/IV
Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).
Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 59б).
Асар боши (в. 59б) :
العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الامام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمن جرجانى سقى الله ثراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها لفظية و منها معنوية …
Асар сўнги (в. 63а) :
… زيد عالما و يجب بمعنى صار نحواصبح الامير اسم او بمعنى الدخول فى …
Настаълиқ. 6 варақ. (в. 59б-63а) ; 63б-66а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´65 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Эшонқули 1248 й.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. Турундж ва лола ўртасида “Оқибат хайр бод 1288” босма муҳри бор.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.