№ inv. MR 149/IX
Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).
Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 150б).
Асар боши (в. 150б) :
الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا…
Асар сўнги (в. 167а) :
… والمخففة يحذف للساكنين وفى الوقف فيرد ما حذف والمفتوح ما قبل ما تقلب الفا
Колофон (в. 167а) :
تمت الکتاب بعون الملك الوهاب سنة ١٢٣١ الفقير الحقير على يدى ضعيف وحنيف باباجان خوجه بن زبير على خوجه عفوالله ذنوبهما وسترعيوبهما شد بتوفيق خداى لا ينام اين كتابت روز چهار شنبه تمام
Кўчирилган сана (в. 167а) : 1231/1816 й. чоршанба куни тугатган.
Хаттот (в. 167а) : Бобожонхўжа ибн Зубайр Алихўжа
Настаълиқ. 18 варақ (в. 150б-167а) ; 167б бўш варақ ; 168 хаттот машқи, байтлар бор ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´75 mm. ; варақ ўлчами : 245´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха варақлари титилиб, намдан зарарланиб, ёпишиб қолган.